Асосий контентга ўтиш

Иккинчи олий таълим

Олий маълумотга эга бўлганлар учун янги соҳа бўйича иккинчи диплом.

Қисқача

Асосий маълумотлар

  • Қисқартирилган муддат

    Умумий фанлар қайта ҳисобланади.

  • Давлат дипломи

    Лицензия асосида.

Кимлар топшира олади

Бакалавр ёки магистр дипломига эга бўлган шахслар.

Керакли ҳужжатлар

  • Паспорт ёки ID-карта
  • Олий таълим дипломи ва иловаси
  • 3×4 расм

Ариза қандай берилади

Ҳужжатлар вазирликнинг my.edu.uz тизими орқали топширилади. Иккинчи мутахассисликка топширувчилар ҳам шу тизимда рўйхатдан ўтиши шарт. Қабул даври — 1-июндан 30-сентябргача.

Муҳим саналар

  1. 1-июнь — 30-сентябрь

    Ариза қабули

Савол-жавоб

Қандай қилиб AIFUга онлайн ариза топшираман?

“Онлайн ариза топшириш” тугмасини босинг ва очилган шаклни тўлдиринг. Шахсий маълумотлар, йўналиш ва алоқа маълумотларини киритинг, сўнг тасдиқланг. Аризангиз қабул қилингач, эмаил ёки телефон орқали хабарнома берамиз.

Қайси ҳужжатлар керак бўлади?

Паспорт (ID-карта) нусхаси, аттестат/диплом, 3х4 расм (электрон), алоқа рақами ва эмаил. Мавжуд бўлса — IELTS/CEFR сертификати.

Қабул муддатлари қачон?

Қабул 1-июндан 30-сентябргача давом этади.

Тил талаблари қандай (IELTS/CEFR)?

Дастур тилига қараб талаб бўлиши мумкин. Сертификат йўқ бўлса — ички синовдан ўтиш мумкин.

Кириш имтиҳони борми?

Йўналишга боғлиқ: тест, суҳбат ёки портфель баҳолаш бўлиши мумкин.

Бошқа ОТМлардан ўқишни кўчириш мумкинми?

Ҳа, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан кўчириш мумкин, хорижий ОТМлардан эса қабул қилинмайди. Ариза фақат вазирликнинг transfer.edu.uz платформаси орқали берилади: платформада рўйхатдан ўтмаган аризалар қабул қилинмайди. Кўчириш йилига бир марта — ёзги таътил даврида ўтказилади. Фанлар фарқи транскрипт ва силлабуслар асосида аниқланади.

Аризам ҳолатини қаердан биламан?

Шахсий кабинетда кўрасиз. Эмаил/SMS орқали ҳам хабарнома юборилади.

Ёш бўйича чеклов борми?

Бакалавр учун қатъий ёш чеклови йўқ. Айрим дастурларда алоҳида талаблар бўлиши мумкин.

Грант ўринлари чекланганми?

Ҳа. Жами 260 та грант ажратилган (умумий қиймати 5,1 миллиард сўм). 100% грантлар сони чегараланган, 50% грантлар эса ҳар бир мезон бўйича 20 тадан берилади. Бундан ташқари, ҳар йили бакалавриат талабалари учун давлат грантлари ҳам ажратилади.

ДТМ (БМБА) натижаси билан грант олса бўладими?

Ҳа. 100 баллдан — бакалавриатнинг барча йўналишларида университет гранти (миқдори баллингизга қараб: 115+ балл — 25%, 145+ балл — 50%), 180 баллдан — суҳбат асосида 100% грант. 70 баллдан эса қайта имтиҳонсиз қабул қилинасиз.

Ариза қандай топширилади?

Ариза онлайн — qabul.aifu.uz тизими орқали топширилади. Дастур, таълим тили ва шаклини танланг, ҳужжатларни юкланг ва кириш тестига ёзилинг.

Қандай ҳужжатлар керак?

Паспорт ёки ID-карта, аттестат ёки диплом, 3×4 расм. Тил сертификати бўлса, имтиёз беради.

Ўқишни бошқа университетдан кўчирса бўладими?

Ҳа, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан кўчириш мумкин, хорижий ОТМлардан эса қабул қилинмайди. Ариза фақат вазирликнинг transfer.edu.uz платформаси орқали берилади: платформада рўйхатдан ўтмаган аризалар қабул қилинмайди. Кўчириш йилига бир марта — ёзги таътил даврида ўтказилади. Фанлар фарқи транскрипт ва силлабуслар асосида аниқланади.

Бир нечта дастурга ариза берса бўладими?

Йўқ, фақат битта таълим йўналишига ариза топшириш мумкин.

Грантга қандай ариза топширилади?

qabul.aifu.uz орқали ҳужжат топширинг ва грант суҳбати учун рўйхатдан ўтинг. Ҳар бир грант мезонига мос келувчи абитуриент суҳбат асосида танлаб олинади. Мурожаат учун: +998 78 555 21 21, @аифу_қабул_бот.

Ариза топширишга тайёрмисиз?

Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар вазирликнинг my.edu.uz тизими орқали топширилади.