Асосий контентга ўтиш

Магистратурага қабул

Бакалавр дипломига эга бўлганлар учун 2 йиллик магистратура дастурлари, жумладан MBA.

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) илмий салоҳияти юқори, мустақил фикрлайдиган ва келажакда етук мутахассис бўлишни мақсад қилган бакалавр битирувчиларини магистратура дастурларига ўқишга таклиф этади.

Қабул жараёни муддати

  • Ҳар йили 1-августдан 30-сентябргача давом этади.

Ҳужжат топшириш тартиби

Магистратура босқичига ўқишга кириш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши лозим:

  • Паспорт ёки ID карта нусхаси
  • Бакалавр дипломи ва иловаси (баҳолар кўрсатилган бўлиши шарт)
  • 3×4 ҳажмдаги 4 дона фотосурат
  • Тил сертификати (агар мавжуд бўлса – IELTS, CEFR, TOEFL ва бошқалар)
  • Ҳужжатлар онлайн (AIFU веб-сайти орқали) ёки университет биносига келиб бевосита топширилади.

Кириш имтиҳонлари

AIFU магистратура дастурларига қабул 2 босқичда амалга оширилади:

Мутахассислик фанлари бўйича тест синовлари

  • Имтиҳонлар онлайн ва оффлине шаклда ташкил этилиши мумкин.

Мотивацион суҳбат (интервью)

  • Илмий қизиқишлар, тадқиқот мавзуси ва келажакдаги режаларга оид саволлар
  • Суҳбат натижалари юқори баҳоланган абитуриентлар орасида грантлар тақсимланади.

Имтиёзлар ва қўшимча имкониятлар

Хорижий тил билувчи абитуриентлар учун

  • CEFR C1/C2, IELTS 7.5+, TOEFL 100+ сертификатига эга абитуриентлар тил имтиҳонидан озод қилинади ва қўшимча баллга эга бўлади

Фан олимпиадалари иштирокчилари учун

  • Халқаро ёки республика даражасидаги илмий танлов ва олимпиадаларда ғолибликка эришганлар учун имтиҳонларсиз қабул қилиниши мумкин

Грантлар тизими

— CEFR C1/C2, IELTS 7.5+, TOEFL 100+

— Хитой тилидан HSK 4 ва унда юқори

— SAT имтиҳонларидан 1300 ва унда юқори тўлаганлар

Шу каби шахсий натижаларга эга абитуриентларга суҳбат асосида йиллик контракт нархининг 50% гача грантлар ажратилиши мумкин!

Нега айнан AIFU магистратураси?

Илмий изланишлар учун қулай муҳит

Ўз соҳасида етук илмий раҳбарлар

Халқаро конференциялар, илмий нашрлар ва тадқиқот имкониятлари

Замонавий кутубхона, электрон ресурслар ва компьютер хоналари

Магистратурага ҳужжат топширинг – ўз илмий ва профессионал ривожланиш йўлингизни AIFU билан бошланг!

Агар сизда орзу, салоҳият ва қатъият бўлса – биз сиз учун имконият яратамиз!

Савол-жавоб

Қандай қилиб AIFUга онлайн ариза топшираман?

“Онлайн ариза топшириш” тугмасини босинг ва очилган шаклни тўлдиринг. Шахсий маълумотлар, йўналиш ва алоқа маълумотларини киритинг, сўнг тасдиқланг. Аризангиз қабул қилингач, эмаил ёки телефон орқали хабарнома берамиз.

Қайси ҳужжатлар керак бўлади?

Паспорт (ID-карта) нусхаси, аттестат/диплом, 3х4 расм (электрон), алоқа рақами ва эмаил. Мавжуд бўлса — IELTS/CEFR сертификати.

Қабул муддатлари қачон?

Қабул 1-июндан 30-сентябргача давом этади.

Тил талаблари қандай (IELTS/CEFR)?

Дастур тилига қараб талаб бўлиши мумкин. Сертификат йўқ бўлса — ички синовдан ўтиш мумкин.

Кириш имтиҳони борми?

Йўналишга боғлиқ: тест, суҳбат ёки портфель баҳолаш бўлиши мумкин.

Бошқа ОТМлардан ўқишни кўчириш мумкинми?

Ҳа, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан кўчириш мумкин, хорижий ОТМлардан эса қабул қилинмайди. Ариза фақат вазирликнинг transfer.edu.uz платформаси орқали берилади: платформада рўйхатдан ўтмаган аризалар қабул қилинмайди. Кўчириш йилига бир марта — ёзги таътил даврида ўтказилади. Фанлар фарқи транскрипт ва силлабуслар асосида аниқланади.

Аризам ҳолатини қаердан биламан?

Шахсий кабинетда кўрасиз. Эмаил/SMS орқали ҳам хабарнома юборилади.

Ёш бўйича чеклов борми?

Бакалавр учун қатъий ёш чеклови йўқ. Айрим дастурларда алоҳида талаблар бўлиши мумкин.

Грант ўринлари чекланганми?

Ҳа. Жами 260 та грант ажратилган (умумий қиймати 5,1 миллиард сўм). 100% грантлар сони чегараланган, 50% грантлар эса ҳар бир мезон бўйича 20 тадан берилади. Бундан ташқари, ҳар йили бакалавриат талабалари учун давлат грантлари ҳам ажратилади.

ДТМ (БМБА) натижаси билан грант олса бўладими?

Ҳа. 100 баллдан — бакалавриатнинг барча йўналишларида университет гранти (миқдори баллингизга қараб: 115+ балл — 25%, 145+ балл — 50%), 180 баллдан — суҳбат асосида 100% грант. 70 баллдан эса қайта имтиҳонсиз қабул қилинасиз.

Ариза қандай топширилади?

Ариза онлайн — qabul.aifu.uz тизими орқали топширилади. Дастур, таълим тили ва шаклини танланг, ҳужжатларни юкланг ва кириш тестига ёзилинг.

Қандай ҳужжатлар керак?

Паспорт ёки ID-карта, аттестат ёки диплом, 3×4 расм. Тил сертификати бўлса, имтиёз беради.

Ўқишни бошқа университетдан кўчирса бўладими?

Ҳа, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан кўчириш мумкин, хорижий ОТМлардан эса қабул қилинмайди. Ариза фақат вазирликнинг transfer.edu.uz платформаси орқали берилади: платформада рўйхатдан ўтмаган аризалар қабул қилинмайди. Кўчириш йилига бир марта — ёзги таътил даврида ўтказилади. Фанлар фарқи транскрипт ва силлабуслар асосида аниқланади.

Бир нечта дастурга ариза берса бўладими?

Йўқ, фақат битта таълим йўналишига ариза топшириш мумкин.

Грантга қандай ариза топширилади?

qabul.aifu.uz орқали ҳужжат топширинг ва грант суҳбати учун рўйхатдан ўтинг. Ҳар бир грант мезонига мос келувчи абитуриент суҳбат асосида танлаб олинади. Мурожаат учун: +998 78 555 21 21, @аифу_қабул_бот.

Ариза топширишга тайёрмисиз?

Ариза qabul.aifu.uz орқали онлайн топширилади.