Яшил университет
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш тамойилларига асосланган дастур.

Дастур ҳақида
Экологик барқарорлик — университет қадрияти
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда барқарор ривожланиш тамойилларига содиқ ҳолда «Яшил университет» ташаббусини изчил амалга ошириб келмоқда. Дастур доирасида университет ҳудудида экологик муҳитни яхшилаш, яшил инфратузилмани ривожлантириш ва табиатга эҳтиёткор муносабатни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ташаббуслар
«Яшил университет» хроникаси
23.10.2023
Университет ҳудудини кўкаламзорлаштириш
Арча, павловния, сосна ҳамда бошқа манзарали дарахтлар экилди.
04.05.2024
Ёзувчилар билан дарахт экиш
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Абдулла Шер, Абдунаби Бойқўзиев ва Фозил Жабборов ректор Ғолибжон Ботиров ва талабалар билан рамзий дарахт экишди.
15.03.2025
«Яшил макон» марафони, Жиззах
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ҳайъат йиғилиши доирасидаги марафонда ректор Ғолибжон Ботиров мевали дарахтлар экди.
InnoWeek
Green Теч Hackathon — 3-ўрин
GIZ кўмагидаги «яшил» технологиялар мусобақасида Чирчиқ ўқув биноси Туризм йўналиши талабалари Сабина Бобокулова ва Шероза Сайфиддинова 3-ўринни эгаллаб, 10 000 000 сўмлик мукофотни қўлга киритди.

