
Кафедра
Аниқ фанлар кафедраси
Математика, информатика, статистика ва физика — техник ва аналитик тафаккур асосида.
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети 2022-йилда ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасаси.

Университет ҳақида
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети – бу 2022-йилда ташкил этилган замонавий олий таълим муассасаси бўлиб, асосий мақсади янги билимлар яратиш ва уларни жамият билан баҳам кўришдир.

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети – бу 2022-йилда ташкил этилган замонавий олий таълим муассасаси бўлиб, асосий мақсади янги билимлар яратиш ва уларни жамият билан баҳам кўришдир. Университетимизда талабаларни фақат билим билан эмас, балки танқидий фикрлаш, мустақил ўрганиш ва жамиятда фаол иштирок этишга тайёрлашга катта эътибор қаратилади. Ҳозирда биз ўзбек, рус ва инглиз тилларида 20 дан ортиқ бакалавриат ҳамда 15 дан ортиқ магистратура таълим дастурлари орқали кенг қамровли ва замонавий таълимни тақдим этмоқдамиз.
Илмий изланишлар ва амалиётнинг уйғунлашуви университетимизнинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. Биз талабаларни нафақат назарий билимга, балки реал дунё муаммоларини ҳал қилишга ҳам тайёрлаймиз.
Университетимизнинг асосий бойлиги – бу юқори малакали профессор-ўқитувчилар жамоасидир. Улар ўз соҳаларида етакчи мутахассислар бўлиб, нафақат дарс бериш, балки илмий тадқиқотлар олиб бориш, талабаларни инновацион фикрлашга ундаш ва уларни замонавий касб-ҳунарлар билан таништиришга катта ҳисса қўшади.
Шу сабабли, талабаларимиз дунё стандартларига мос, рақобатбардош билим ва кўникмаларни эгаллаш имконига эга бўлади. Университетда очиқ фикр алмашиш, янги ғоялар яратиш ва эркин мунозаралар маданияти ривожланмоқда. Бу муҳит ҳар бир талабага ўз салоҳиятини тўлиқ очиш ва келажакда етакчи мутахассис ҳамда жамият фаол фуқароси бўлиш имконини беради.
Амалиёт, резюме ва ишга жойлашишда ёрдам. Марказ Президентнинг 2025-йил 14-февралдаги ПҚ-61-сон қарори асосидаги дастур доирасида «Ўзмиллийбанк» АЖ ҳузуридаги «Келажакка қадам» маркази билан ҳамкорликда битирувчиларни меҳнат бозорига тайёрлайди.
БатафсилЭкологик барқарорлик, яшил инфратузилма ва атроф-муҳитни асраш йўналишидаги ташаббуслар.
БатафсилAIFU таълим гранти, олимпиада ғолиблари учун 100%, 50% ва 30% ли грантлар ҳамда академик, спорт ва ижодий ютуқлар учун таълим тўловидан қисман ёки тўлиқ озод қилиш. Грантлар рўйхати, шартлари ва ариза топшириш — грантлар саҳифасида.
Грантлар саҳифасиЗамонавий ўқув бинолари, аудиториялар, компьютер хоналари, кутубхона ва юқори тезликдаги интернет — самарали таълим ва амалий кўникмалар учун.
Батафсил
Кафедра
Математика, информатика, статистика ва физика — техник ва аналитик тафаккур асосида.

Кафедра
Тил, адабиёт, таржима назарияси ва тилшунослик — ўзбек ва хорижий филология.

Кафедра
Тарих, ҳуқуқшунослик, фалсафа, сиёсатшунослик ва психология — жамият, инсон ва давлат.

Кафедра
Иқтисодиёт назарияси, макро ва микроиқтисодиёт, молия, менежмент ва маркетинг.


Ўқув ва илмий ишлар проректори

Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси

Кампус
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Ғани-Аъзамов МФЙ, Олтинсой кўчаси, 1-уй
