Халқаро ҳамкорлик
14-март — Пи куни муносабати билан Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида математика ихлосмандлари учун Математика фестивали бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Ўткир Розиқов “Пи сони: ғилдиракдан коинотгача” мавзусида илмий маъруза қилиб, Пи сонининг илм-фан ва коинотни тушунишдаги аҳамияти ҳақида қизиқарли фикрлар билан ўртоқлашди. Шунингдек,…

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Ўткир Розиқов “Пи сони: ғилдиракдан коинотгача” мавзусида илмий маъруза қилиб, Пи сонининг илм-фан ва коинотни тушунишдаги аҳамияти ҳақида қизиқарли фикрлар билан ўртоқлашди.
Шунингдек, фестиваль доирасида:
🔹 Азамат Абдувоҳидов — SAT имтиҳонидаги масалаларни ечиш стратегиялари бўйича (ўқитувчилар учун)
🔹 Мўминов Алишер — мураккаб математик масалаларни тез ва аниқ ечиш усуллари бўйича (ўқувчилар учун) мастер-класслар ўтказди.
Тадбир математика ихлосмандлари учун илмий мулоқот, тажриба алмашиш ва янги билимлар олишга бой бўлди.
Тез кунда университетимизнинг YouTube платформасида математика фестивалини тўлиқ ҳолда тақдим этамиз!
Фотогалерея
Тегишли

AIFU ва Хиъан International University ўртасида янги таълим дастурлари муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Хиъан International University (XAIU) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда икки университет ўртасида 2+2 ва 1+2+1 форматидаги қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, талабалар алмашинувини…
1 дақиқа ўқиш

AIFUда 16 мамлакат вакилларини бирлаштирган ICTS 2026 халқаро конференцияси ўтказилди
26-сентябрь куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Оғзаки ва ёзма таржимашунослик бўйича 7-халқаро конференция — ICTS 2026 бўлиб ўтди. Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамда Силк Роад Глобал Институте ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда…
1 дақиқа ўқиш

Университат Autònoma де Barcelona (UAB) профессори Пилар Sánchez-Gijón ICTS 2026 бош маърузачиси
AI таржима қилаётган даврда мутахассис нимаси билан устун бўлади? Университат Autònoma де Barcelona (UAB) профессори Пилар Sánchez-Gijón — ICTS 2026 (7th International Conference он Translation Студиэс) бош маърузачиси! У 2001-йилдан бери таржима…
1 дақиқа ўқиш




