Қабул ва грантлар
AIFU давлат грантлари бўйича 2-ўринда: 77 нафар талаба грант соҳиби бўлди
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хорижий ва нодавлат олийгоҳлар талабалари учун ўтказилган давлат гранти танлови натижаларини эълон қилди. Натижаларга кўра Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 77 нафар талабаси…

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хорижий ва нодавлат олийгоҳлар талабалари учун ўтказилган давлат гранти танлови натижаларини эълон қилди. Натижаларга кўра Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 77 нафар талабаси давлат грантига тавсия этилди.
Грантлар сони бўйича AIFU грант олган 56 та олийгоҳ ва филиал орасида 2-ўринни эгаллади.
Грантлар сони билан бирга баллар ҳам юқори. 170 ва ундан юқори балл билан грант олган талабалар сони бўйича AIFU биринчи ўринда:бундай натижани 28 нафар талабамиз кўрсатди.
Айрим йўналишларда грантларнинг катта қисми AIFU талабаларига насиб этди. Жумладан, туризм ва меҳмондўстлик бўйича 39 та грантдан 25 таси, инглиз тили филологияси бўйича 38 тадан 17 таси, хитой тили филологияси бўйича эса барча 8 та грант бизнинг талабаларимизга тўғри келди.
Бу натижалар университетимизни энг кучли абитуриентлар танлаётганини ва бу ерда уларнинг салоҳияти юзага чиқиши учун муҳит яратилганини кўрсатади.
77 нафар грант соҳибимизни, уларнинг ота-оналари ва устозларини самимий табриклаймиз!
Фотогалерея
Тегишли

Туризм ва меҳмондўстлик йўналишида 60 нафар талабадан 45 нафари грант соҳиби
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети бу йил Туризм ва меҳмондўстлик йўналишига 60 та ўрин ажратди. Ўринлар чеклангани учун йўналишга энг кучли абитуриентлар саралаб олинди.
1 дақиқа ўқиш

🎨 Асрлар қадрлаган санъат — энди дипломли касб. Интерьер дизайнига қабул бошланди!
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети 🔖 Самарқанддаги Регистон нақшлари ҳам, дунёдаги энг замонавий меҳмонхона ва офислар ҳам битта нарса билан бирлашади — уларнинг ички кўринишини кимдир ўйлаб, чизиб, яратган. Ўша одам — интерьер дизайнер.…
1 дақиқа ўқиш

🎓 Жамоангиз билан магистратурада ўқинг — ҳар бирингизга имтиёз!
Магистратура — карьерангизни кейинги босқичга олиб чиқадиган энг қисқа йўл. Бу қадамни иш жамоангиз билан бирга ташласангиз, ўқиш ҳар бирингиз учун арзонлашади. 🎒 AIFUда жамоавий имтиёз ишлайди: бир ташкилотдан қанча кўп ходим бирга…
1 дақиқа ўқиш


