Университет ҳаёти
AIFU магистранти бўлинг — Хитойга бепул саёҳат қилинг ва халқаро малака оширинг!
Сиз магистратурада ўқиб, Хитойга бепул бориш, дунёга машҳур масканларни кўриш ва бир вақтнинг ўзида халқаро малака ошириш дастурида иштирок этишни хоҳлайсизми? 🎒 Аниқ ва ижтимоий фанлар университети магистратурасининг Лингвистика (хитой тили)…

Сиз магистратурада ўқиб, Хитойга бепул бориш, дунёга машҳур масканларни кўриш ва бир вақтнинг ўзида халқаро малака ошириш дастурида иштирок этишни хоҳлайсизми?
🎒 Аниқ ва ижтимоий фанлар университети магистратурасининг Лингвистика (хитой тили) мутахассислигига ҳужжат топширган талабалар учун айнан шундай имкониятни тақдим этмоқда.
📍 2026-йил 9–22-июль кунлари Хитойнинг Хефей шаҳрида ўтказиладиган халқаро малака ошириш дастурида иштирок этиш имконияти сизни кутмоқда.
💰 Хитойдаги деярли барча харажатлар AIFU томонидан қопланади. Сиздан фақат авиачипта харажати талаб этилади. Хитойга эса визасиз, фақат хорижга чиқиш паспорти билан боришингиз мумкин.
🙌 Дастур давомида сиз:
— Афсонавий Хуаншан тоғига саёҳат қиласиз
— Сунъий интеллект асосида хитой тилини ўқитишнинг замонавий методларини ўрганасиз
— Хитойлик мутахассислар билан халқаро тренингларда қатнашасиз
— Хитой маданияти, хаттотлиги ва Таи Чи санъати билан яқиндан танишасиз
Бу нафақат унутилмас саёҳат, балки халқаро тажриба, янги билим ва келажакдаги фаолиятингиз учун муҳим устунликдир.
⚠️ Шошилинг! Мазкур имконият фақат биринчи 30 нафар магистрант учун тақдим этилади.
🗓 Ҳужжат топширишнинг охирги муддати — 5-июль.
Бугуноқ AIFU магистратурасининг Лингвистика (хитой тили) мутахассислигига ҳужжат топширинг ва Хитойдаги халқаро имкониятдан фойдаланинг!
🌐 qabul.aifu.uz • @аифу_қабул_бот
☎️ +998785552121
Тегишли

Келажак қураётган авлодга — Ёшлар куни муборак!
🎉 30-июнь — Ёшлар куни муборак! Келажакни орзу қиладиган эмас, уни бугундан бунёд этадиган авлод — бу ёшлардир. 💙 Ҳар бир ғоя — имконият, Ҳар бир қадам — муваффақият, Ҳар бир орзу — янги марралар сари йўл! Бугун илм олаётган, изланаётган,…
1 дақиқа ўқиш

🎓 Тарих мутахассислиги магистрантлари диссертация ҳимоясини муваффақиятли якунлади
16-июнь куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 70220301 – Тарих мутахассислиги бўйича магистрантлари диссертация ҳимоясини топширди. Ҳимоя Ўзбекистон тарихи давлат музейида, AIFU ва музей ҳамкорлигида ўтказилди. Магистрантлар ўз…
1 дақиқа ўқиш

🎓 Лингвистика магистрантлари диссертацияларини ҳимоя қилдилар
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети 70230101 – Лингвистика (ўзбек тили) мутахассислиги 2-курс магистрантлари магистрлик диссертациялари ҳимоясини муваффақиятли якунлади. Тадқиқот мавзулари орасида ўзбек ёшларининг ижтимоий тармоқлардаги мулоқот…
1 дақиқа ўқиш
