Илм-фан
AIFU математика олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
🔴2026 йил 8 февраль куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети томонидан ўтказилган Республика бўйича юқори синф мактаб ўқувчилари ҳамда коллеж/лицей ўқувчилари ўртасида AIFU математика олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди. 🏆Биринчи…

🔴2026 йил 8 февраль куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети томонидан ўтказилган Республика бўйича юқори синф мактаб ўқувчилари ҳамда коллеж/лицей ўқувчилари ўртасида AIFU математика олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
🏆Биринчи босқичда 56 ва ундан юқори балл тўплаган 159 та ўқувчи кейинги босқичга таклиф қилинган эди. Якуний босқичда 50 нафар ўқувчи ўз билимларини синаб кўриш учун етиб келишди. Синов натижаларига кўра қуйидаги 5 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди:
1-ўрин (3 400 000 сўм): Анваров Жавоҳир Чоршанбиевич — Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри 14-мактаб;
1-ўрин (3 400 000 сўм): Остонов Бахтиёр Ботирович — Бухоро вилояти Қоракўл IMI;
2-ўрин (2 900 000 сўм): Ҳасанов Икром Санжарбек ўғли — Қашқадарё вилояти Ғузор тумани 68-мактаб;
2-ўрин (2 900 000 сўм): Ўралов Элшод Саидмурод ўғли — Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар 14-мактаб;
3-ўрин (2 400 000 сўм): Рахмонов Зиёвуддин Акрам ўғли — Сирдарё вилояти Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Гулистон филиали.
2-босқич умумий натижалар: бу ерда
Ёзма иш ечимлари: бу ерда
👍Пул мукофотларидан ташқари, Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига қуйидаги тартибда грант асосида ўқиш имкониятига эга бўлишди:
1-ўрин — 100% грант
2-ўрин — 50% грант
3-ўрин — 30% грант
Барча ғолиб ўқувчиларни табриклаймиз.
☎️ Ахборот маркази: +998(78)5552121
Тегишли
«Туркий дунё маданияти ва барқарорлик» халқаро конгрессида иштирок этиш имконияти
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамкорлигида ташкил этилаётган «Туркий дунё маданияти ва барқарорлик» И халқаро конгрессида офлайн иштирок этиш учун 10 та ўрин ажратилган. Илмий мақоласи билан қатнашган талаба ва тадқиқотчилар ўз ишларини…
1 дақиқа ўқиш

«Генератив сунъий интеллект ва этика» мавзусида халқаро ўқув семинари
AIFU va OXUS universitetlari hamkorligida, Balıkesir universiteti Texnologiyalar transferi ofisi (BAÜN TTO) hamda Balıkesir universiteti Uzluksiz ta’lim amaliyoti va tadqiqotlari markazi (BAÜNSEM) tomonidan «Generativ sun’iy intellekt va etika» mavzusida…
1 дақиқа ўқиш

AIFU вакили Женева дипломатик марказида ўтказилган халқаро саммитда иштирок этди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети вакили Зохидов Абдулла Алимович Эуропеан Youth Суммит 2026 доирасида дунёнинг энг нуфузли дипломатик маркази — Женевада ўтказилган халқаро сессиялар ва институционал ташрифларда фаол иштирок этди. Саммит дастури…
1 дақиқа ўқиш
