Тадбирлар
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида «Очиқ суҳбат: Оила, жамият ва жинсий маданият» мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди!
Аниқ ва Ижтимоий фанлар университетида талаба йигитлар учун «Очиқ суҳбат: Оила, жамият ва жинсий маданият» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбирнинг асосий мақсади — ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила ва…

Аниқ ва Ижтимоий фанлар университетида талаба йигитлар учун «Очиқ суҳбат: Оила, жамият ва жинсий маданият» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбирнинг асосий мақсади — ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила ва жамиятдаги соғлом муносабатлар маданиятини ривожлантириш, шунингдек, жинсий тарбия ва соғлиқни сақлаш борасида тўғри ва ишончли билимларни етказишдан иборат бўлди.
Тадбирда Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази бўлим бошлиғи – Абдукадиров Дилмурод Равшанович иштирок этди ва у талабалар билан очиқ мулоқотда бўлиб, қуйидаги муҳим йўналишлар бўйича батафсил ва асосли маълумотлар тақдим этди:
🔹 Оила ва жамиятдаги соғлом муносабатлар маданияти – оилавий қадриятлар, ўзаро ҳурмат, масъулият ва ишончга асосланган муносабатларнинг жамият барқарорлигидаги ўрни ҳақида;
🔹 Жинсий тарбия ва саломатликнинг аҳамияти – ёшларга тўғри жинсий тарбия бериш, уларнинг руҳий ва жисмоний соғлигига ижобий таъсири, нотўғри ахборот манбаларининг салбий оқибатлари ҳақида;
🔹 ОИТС (OIV) ва бошқа инфекцион касалликлардан ҳимояланиш йўллари – ушбу хавфли инфекцияларнинг тарқалиш йўллари, профилактика чоралари, тест топшириш ва тиббий маслаҳатлар олишнинг аҳамияти тўғрисида.
Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва мутахассис томонидан мазмунли жавоблар олишди. Суҳбат очиқ, самимий ва ўзаро ишончга асосланган руҳда ўтди.
Шунингдек, ушбу давра суҳбати ёшларни ўз соғлигига масъулият билан қарашга, соғлом турмуш тарзини танлашга ва ҳаётий муҳим қарорларни онгли равишда қабул қилишга ундади.
Тегишли

AIFU Питч Дай 3.0 — стартапингизга $100 000 гача инвестиция жалб қилинг!
Стартап ғоянгиз бор, лекин уни инвесторлар олдида тақдим этиш ва ривожлантириш учун имконият излаяпсизми? Унда AIFU Питч Дай 3.0 айнан сиз учун! Республика миқёсидаги стартап танловида 16–40 ёшдаги дастурчилар, дизайнерлар ва стартап…
1 дақиқа ўқиш

AIFUда имо-ишора тили бўйича мастер-класс ўтказилди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида профессионал имо-ишора тили таржимони ва эксперт Эъзоза Аҳмедова иштирокида мастер-класс ташкил этилди. Учрашув давомида иштирокчилар имо-ишора тилининг асослари, самарали мулоқот усуллари, профессионал…
1 дақиқа ўқиш

Психология конференцияси материаллари тўплами эълон қилинди
📥 ⬇ KONFERENSIYA ТЎПЛАМИНИ YUKLAB OLISH UCHUN SHU YERGA BOSING 🧠 «Ахборотлашган жамиятда психологик тадқиқотлар: замонавий таҳдидлар ва ривожланиш имкониятлари» мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами тайёр бўлди.…
1 дақиқа ўқиш
