Илм-фан
🎓 Математика мутахассислиги магистрантлари диссертация ҳимоясини муваффақиятли якунладилар!
9-июнь куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети 70540101 – Математика мутахассислиги магистратура босқичи талабаларининг диссертация ҳимояси В.И. Романовский номидаги Математика институтида бўлиб ўтди. Ҳимоянинг Ўзбекистон Фанлар академияси…

9-июнь куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети 70540101 – Математика мутахассислиги магистратура босқичи талабаларининг диссертация ҳимояси В.И. Романовский номидаги Математика институтида бўлиб ўтди.
Ҳимоянинг Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидаги етакчи илмий муассасада ташкил этилгани магистрантларга ўз тадқиқот натижаларини бевосита соҳа олимлари ҳузурида тақдим этиш имконини берди.
⚡️ Ҳимоя давомида магистрантлар илмий ишларининг долзарблиги, назарий ва амалий натижалари ҳамда илм-фанга қўшадиган ҳиссаси бўйича батафсил маъруза қилдилар. Институт олимлари ва мутахассислари иштирокида бўлган муҳокамада магистрантларнинг билим ва илмий салоҳияти юқори баҳоланди.
Ушбу тадбир университет ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёш тадқиқотчиларни илмий фаолиятга жалб этиш ва таълим-фан интеграциясини ривожлантиришга хизмат қилди.
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети жамоаси барча магистрантларни муваффақиятли ҳимоя билан самимий табриклаб, уларга келгуси илмий ва касбий фаолиятларида улкан ютуқлар тилайди!
Фотогалерея
Тегишли
«Туркий дунё маданияти ва барқарорлик» халқаро конгрессида иштирок этиш имконияти
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамкорлигида ташкил этилаётган «Туркий дунё маданияти ва барқарорлик» И халқаро конгрессида офлайн иштирок этиш учун 10 та ўрин ажратилган. Илмий мақоласи билан қатнашган талаба ва тадқиқотчилар ўз ишларини…
1 дақиқа ўқиш

«Генератив сунъий интеллект ва этика» мавзусида халқаро ўқув семинари
AIFU va OXUS universitetlari hamkorligida, Balıkesir universiteti Texnologiyalar transferi ofisi (BAÜN TTO) hamda Balıkesir universiteti Uzluksiz ta’lim amaliyoti va tadqiqotlari markazi (BAÜNSEM) tomonidan «Generativ sun’iy intellekt va etika» mavzusida…
1 дақиқа ўқиш

AIFU вакили Женева дипломатик марказида ўтказилган халқаро саммитда иштирок этди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети вакили Зохидов Абдулла Алимович Эуропеан Youth Суммит 2026 доирасида дунёнинг энг нуфузли дипломатик маркази — Женевада ўтказилган халқаро сессиялар ва институционал ташрифларда фаол иштирок этди. Саммит дастури…
1 дақиқа ўқиш




