Асосий контентга ўтиш

Эълонлар

“Қори Ниёзий издошлари” олимпиадаси: ОТМ талабалари учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда

“Академик Қори Ниёзий мероси” илмий-методик маркази, Математика институти ҳамда Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси ОТМ талабалари учун мукофот жамғармаси 20 000 000 (йигирма…

“Қори Ниёзий издошлари” олимпиадаси: ОТМ талабалари учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда
AIFU

“Академик Қори Ниёзий мероси” илмий-методик маркази, Математика институти ҳамда Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси ОТМ талабалари учун мукофот жамғармаси 20 000 000 (йигирма миллион) сўм бўлган анъанавий “Қори Ниёзий издошлари” номли математика олимпиадасини ўтказади.

Биринчи саралаш босқичи 2026 йил 29 ноябрь куни онлине тест шаклида https://olimpiada.aifu.uz/ платформасида ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш 29 ноябрь куни соат 08:00 да якунланади. Тестни 29 ноябрь куни платформага кириб 09:00 дан 23:59 гача бўлган оралиқда ишлаш мумкин.

Иккинчи (якуний) босқич 2026 йил 6 декабрь куни соат 09:30 да Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида оффлине тарзда ўтказилади.

1-босқичда максимал 100 балл тўплаш мумкин. Шундан 56 баллдан юқорироқ натижа кўрсатган иштирокчиларгина 2-босқичда қатнашиш имкониятига эга бўлади.

2-босқич 5 та ёзма иш (ҳар бири 10 баллдан) топшириқларидан иборат бўлиб, унда максимал 50 балл тўплаш мумкин.
Эслатма: 2-босқич натижаларини ҳисоблашда 1-босқичда олинган натижалар қўшилмайди!

Улашиш:TelegramFacebookX

Тегишли

Сиртқи таълим шакли талабалари диққатига
Янгилик | Эълонлар

Сиртқи таълим шакли талабалари диққатига

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган 4-курс талабалари учун дарслар 30-ноябрдан 26-декабргача давом этади. Биринчи дарс 30-ноябр, душанба куни соат 12:00 да бошланади.

1 дақиқа ўқиш

27-ноябр: FVV Академияси психологи билан илмий-амалий семинар
Янгилик | Эълонлар

27-ноябр: FVV Академияси психологи билан илмий-амалий семинар

Фавқулодда вазиятда одамларга психологик ёрдам қандай ташкил этилади? 27-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида бўлиб ўтадиган илмий-амалий семинарда шу саволга жавоб берилади.

1 дақиқа ўқиш

27-ноябр: психология бўйича халқаро онлайн маҳорат дарси
Янгилик | Эълонлар

27-ноябр: психология бўйича халқаро онлайн маҳорат дарси

27-ноябр куни соат 14:00 да “Гуруҳ феномени ва гуруҳий фаолият самарадорлиги” мавзусида халқаро бинар маъруза бўлиб ўтади. Маърузани Туркия ва Ўзбекистон олимлари биргаликда ўқийди.

1 дақиқа ўқиш