Халқаро ҳамкорлик
Таниқли меҳмон экоблогер Мўтабор Хушвақтова иштирокида Аниқ ва Ижтимоий фанлар университетида “Ёшлар ва экологик онг” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди!
Университетимизда Тошкент тиббиёт академияси профессори, соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи мутахассис Абдуқодирова Лола Қабуловна меҳмон сифатида ташриф буюрди.

Университетимизда Тошкент тиббиёт академияси профессори, соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи мутахассис Абдуқодирова Лола Қабуловна меҳмон сифатида ташриф буюрди. У иштирок этган “Соғлом турмуш тарзи – мустаҳкам оиланинг асоси” мавзусидаги давра суҳбатида соғлом ҳаёт тарзи, оилавий қадриятлар ва уларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Тадбир талабалар учун жуда фойдали ва илҳомлантирувчи бўлди.
Бугунги давра суҳбатида ёшлар экологик муаммолар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ҳаёт тарзини шакллантириш масалалари юзасидан чуқур фикр алмашдилар. Учрашув давомида экологик мувозанатга таҳдид солаётган муҳим муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни бартараф этишнинг самарали йўллари ва амалий чоралар ҳақида турли фикрлар билдирилди.
Талабалар ўз қарашлари ва таклифлари орқали экологик онгни ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни камайтириш ва яшил ҳаёт тарзига ўтиш каби долзарб жиҳатларга эътибор қаратдилар.
Табиат бизнинг меҳримиз ва эътиборимизга муҳтож! Агар ҳар биримиз экологик масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда яшасак, барқарор турмуш тарзини ҳаётимизга татбиқ этсак, албатта, атроф-муҳитни асраб-авайлаб, уни соғлом ва яшил ҳолда келажак авлодларга етказишимиз мумкин.
Тегишли

AIFU ва Хиъан International University ўртасида янги таълим дастурлари муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Хиъан International University (XAIU) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда икки университет ўртасида 2+2 ва 1+2+1 форматидаги қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, талабалар алмашинувини…
1 дақиқа ўқиш

AIFUда 16 мамлакат вакилларини бирлаштирган ICTS 2026 халқаро конференцияси ўтказилди
26-сентябрь куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Оғзаки ва ёзма таржимашунослик бўйича 7-халқаро конференция — ICTS 2026 бўлиб ўтди. Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамда Силк Роад Глобал Институте ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда…
1 дақиқа ўқиш

Университат Autònoma де Barcelona (UAB) профессори Пилар Sánchez-Gijón ICTS 2026 бош маърузачиси
AI таржима қилаётган даврда мутахассис нимаси билан устун бўлади? Университат Autònoma де Barcelona (UAB) профессори Пилар Sánchez-Gijón — ICTS 2026 (7th International Conference он Translation Студиэс) бош маърузачиси! У 2001-йилдан бери таржима…
1 дақиқа ўқиш
