Университет ҳаёти
ТДШУда кўчма дарс ва кафедралар ўртасида ҳамкорлик шартномаси
"Психологик консултация ва психокоррексия" фанидан навбатдаги машғулот Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги "Ориентал" психологик хизмат кўрсатиш марказида ўтди.

"Психологик консултация ва психокоррексия" фанидан навбатдаги машғулот Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги "Ориентал" психологик хизмат кўрсатиш марказида ўтди.
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари учун бу кўчма дарсни устозлар Хазрат Жабборов, Севара Саматова ва Лаура Абдукадирова ташкил этди.
Марказ психологи Темур Сатторов талабаларга бу ерда иш қандай йўлга қўйилгани ва консултация қандай ўтишини тушунтириб, ўз амалиётидан мисоллар келтирди.
Ташриф чоғида ТДШУ Педагогика ва психология кафедраси ҳамда AIFU Ижтимоий фанлар кафедраси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Шартнома амалий машғулотларни давом эттириш ва икки кафедранинг илмий-амалий ҳамкорлигини кенгайтириш имконини беради.
Тегишли

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.
1 дақиқа ўқиш

Логистика талабалари ULS компанияси ва Чуқурсой божхона постида
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Логистика йўналишининг бир гуруҳ 3-курс талабалари ўқув машғулотлари доирасида устозлари билан ULS логистика компанияси ва Чуқурсой божхона постига борди.
1 дақиқа ўқиш

AIFU ва ЎзМУ ҳузуридаги тармоқ маркази ҳамкорликни бошлади
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ (минтақавий) маркази ўртасида ҳамкорлик…
1 дақиқа ўқиш
