Тадбирлар
“Ёшлар ва спорт: интизомли ҳаёт сари қадам” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида “Спорт ва соғлом турмуш тарзи — бизнинг танловимиз. Гиёҳвандликка эса йўқ деймиз!” шиори остида “Ёшлар ва спорт: интизомли ҳаёт сари қадам” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда юртимиз спортининг…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида “Спорт ва соғлом турмуш тарзи — бизнинг танловимиз. Гиёҳвандликка эса йўқ деймиз!” шиори остида “Ёшлар ва спорт: интизомли ҳаёт сари қадам” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда юртимиз спортининг фахри — Олимпия чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров ҳамда Олимпия ўйинлари совриндори Ихтиёр Наврузов иштирок этди.
Учрашув давомида спортчилар талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот олиб бориб, соғлом турмуш тарзининг аҳамияти, зарарли одатлардан йироқ бўлиш, спорт орқали ирода, интизом ва қатъиятни шакллантириш борасида ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, ёшларни спортга меҳр қўйишга, ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, соғлом ва масъулиятли ҳаёт кечириш бўйича ўз тавсияларини бердилар.
👉 Мазкур учрашув талаба-ёшлар учун катта мотивация бўлиб, уларнинг жисмоний ва маънавий баркамоллигини ошириш, соғлом авлодни тарбиялаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Тегишли

AIFU Питч Дай 3.0 — стартапингизга $100 000 гача инвестиция жалб қилинг!
Стартап ғоянгиз бор, лекин уни инвесторлар олдида тақдим этиш ва ривожлантириш учун имконият излаяпсизми? Унда AIFU Питч Дай 3.0 айнан сиз учун! Республика миқёсидаги стартап танловида 16–40 ёшдаги дастурчилар, дизайнерлар ва стартап…
1 дақиқа ўқиш

AIFUда имо-ишора тили бўйича мастер-класс ўтказилди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида профессионал имо-ишора тили таржимони ва эксперт Эъзоза Аҳмедова иштирокида мастер-класс ташкил этилди. Учрашув давомида иштирокчилар имо-ишора тилининг асослари, самарали мулоқот усуллари, профессионал…
1 дақиқа ўқиш

Психология конференцияси материаллари тўплами эълон қилинди
📥 ⬇ KONFERENSIYA ТЎПЛАМИНИ YUKLAB OLISH UCHUN SHU YERGA BOSING 🧠 «Ахборотлашган жамиятда психологик тадқиқотлар: замонавий таҳдидлар ва ривожланиш имкониятлари» мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами тайёр бўлди.…
1 дақиқа ўқиш
