Конференция
Туркий халқлар тили, маданияти ва тарихи — халқаро илмий-назарий конференция
Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва Қозоғистон университетларидан 100 дан ортиқ олим; 6 та шўба.

Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва Қозоғистон университетларидан 100 дан ортиқ олим; 6 та шўба.
Конференция Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва Қозоғистоннинг нуфузли университетлари ва илмий марказлари вакилларини бирлаштирди. Туркий халқлар тили, маданияти ва тарихини тадқиқ этаётган 100 дан ортиқ профессор-олим ва ёш тадқиқотчи маъруза қилди.
6 та шўбада туркий тилларнинг ривожланиш босқичлари, буюк мутафаккирлар мероси ва маданиятлараро мулоқот масалалари таҳлил қилинди. Мулоқотлар офлайн ва Зоом орқали онлайн форматда ўтди.
Тадбирни ректор, профессор Ғолибжон Ботиров очди; Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси таълим масалалари бўйича маслаҳатчиси Эбубакир Айдин ва хорижий ректорлар табрик сўзи билан иштирок этди.
