Асосий контентга ўтиш

Халқаро ҳамкорлик

AIFU ва BAÜN TTO ўртасида халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш доирасида Balıkesir университети Технологиялар трансфери офиси (BAÜN TTO) ва Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Аниқ ва ижтимоий фанлар университети…

AIFU ва BAÜN TTO ўртасида халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди
AIFU

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш доирасида Balıkesir университети Технологиялар трансфери офиси (BAÜN TTO) ва Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ректори, профессор Ғолибжон Ботиров бошчилигидаги делегация иштирок этди. Шунингдек, учрашувда Balıkesir университети Чет тиллар мактаби директори ва AIFU ҳузуридаги Ўзбек–Турк халқаро фан, маданият ва санъат маркази профессори, доктор Halil Küçükler ҳам қатнашди.

Делегацияни Balıkesir университети проректори ва BAÜN TTO президенти, профессор Фатиҳ Сатил, BAÜN TTO координатори, доцент доктор Fatmagül Толун, шунингдек, BAÜN TTO жамоаси аъзолари доктор Айтекин Ulutaş ва доктор Месут Eryiğit кутиб олдилар.

Учрашув давомида BAÜN TTO томонидан амалга оширилаётган технологиялар трансфери, тадбиркорлик, интеллектуал мулкни бошқариш ҳамда университет–саноат ҳамкорлиги йўналишидаги фаолиятлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Томонлар ушбу йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, тадбиркорлик дастурларини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорлик механизмларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ташриф якунида Balıkesir университети Технологиялар трансфери офиси ва Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ўртасида технологиялар трансфери ва инновация соҳаларида қўшма тадқиқотларни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик протоколи имзоланди. Ушбу протокол икки олий таълим муассасаси ўртасида барқарор, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга хизмат қилади.

Мазкур ҳамкорлик AIFUнинг халқаро илмий алоқаларини мустаҳкамлаш, инновацион фаолиятни ривожлантириш ҳамда таълим ва илм-фан интеграциясини кенгайтиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Улашиш:TelegramFacebookX

Тегишли

AIFU ва Хиъан International University ўртасида янги таълим дастурлари муҳокама қилинди
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

AIFU ва Хиъан International University ўртасида янги таълим дастурлари муҳокама қилинди

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Хиъан International University (XAIU) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда икки университет ўртасида 2+2 ва 1+2+1 форматидаги қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, талабалар алмашинувини…

1 дақиқа ўқиш

AIFUда 16 мамлакат вакилларини бирлаштирган ICTS 2026 халқаро конференцияси ўтказилди
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

AIFUда 16 мамлакат вакилларини бирлаштирган ICTS 2026 халқаро конференцияси ўтказилди

26-сентябрь куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Оғзаки ва ёзма таржимашунослик бўйича 7-халқаро конференция — ICTS 2026 бўлиб ўтди. Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамда Силк Роад Глобал Институте ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда…

1 дақиқа ўқиш

Университат Autònoma де Barcelona (UAB) профессори Пилар Sánchez-Gijón ICTS 2026 бош маърузачиси
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

Университат Autònoma де Barcelona (UAB) профессори Пилар Sánchez-Gijón ICTS 2026 бош маърузачиси

AI таржима қилаётган даврда мутахассис нимаси билан устун бўлади? Университат Autònoma де Barcelona (UAB) профессори Пилар Sánchez-Gijón — ICTS 2026 (7th International Conference он Translation Студиэс) бош маърузачиси! У 2001-йилдан бери таржима…

1 дақиқа ўқиш