Асосий контентга ўтиш

Илм-фан

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети нуфузли хорижий университетлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади

2025-йил 30-май куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети халқаро алоқалар доирасида муҳим қадам ташлади.

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети нуфузли хорижий университетлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади
AIFU

 2025-йил 30-май куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети халқаро алоқалар доирасида муҳим қадам ташлади. Университет томонидан Баку давлат университети (BSU) ҳамда Озарбайжон давлат иқтисодиёт университети (UNEC) билан илм-фан, таълим ва маданият соҳаларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган англашув меморандумлари имзолади.
Ушбу ҳужжатлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни назарда тутади:
– қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;
– конференция, семинар, симпозиумлар ва тренинглар ташкил этиш;
– профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви;
– қўшма нашрлар, академик дастурлар ва маданий тадбирларни йўлга қўйиш.

Бундан ташқари, томонлар ўртасида 2+2 ва 1+1 шаклидаги қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш бўйича ҳам келишувга эришилди. Ушбу дастурлар доирасида талабалар икки олий таълим муассасасининг дипломига эга бўлиш имкониятига эга бўладилар.
Ушбу битимлар AIFUнинг халқаро таълим майдонидаги обрў-эътиборини мустаҳкамлаб, янги илмий ва академик имкониятлар эшигини очади.

Улашиш:TelegramFacebookX

Тегишли

Янгилик | Илм-фан

«Туркий дунё маданияти ва барқарорлик» халқаро конгрессида иштирок этиш имконияти

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамкорлигида ташкил этилаётган «Туркий дунё маданияти ва барқарорлик» И халқаро конгрессида офлайн иштирок этиш учун 10 та ўрин ажратилган. Илмий мақоласи билан қатнашган талаба ва тадқиқотчилар ўз ишларини…

1 дақиқа ўқиш

AIFU вакили Женева дипломатик марказида ўтказилган халқаро саммитда иштирок этди
Янгилик | Илм-фан

AIFU вакили Женева дипломатик марказида ўтказилган халқаро саммитда иштирок этди

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети вакили Зохидов Абдулла Алимович Эуропеан Youth Суммит 2026 доирасида дунёнинг энг нуфузли дипломатик маркази — Женевада ўтказилган халқаро сессиялар ва институционал ташрифларда фаол иштирок этди. Саммит дастури…

1 дақиқа ўқиш