Халқаро ҳамкорлик
Дунё TOP-10 талигига кирувчи университет билан ҳамкорлик сари стратегик қадам: AIFU’да юқори даражадаги учрашув
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида халқаро академик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим учрашув бўлиб ўтди. Унда профессор Труонг Нгуен бошчилигидаги University оф California, Сан Диэгонинг Jacobs School оф Engineering…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида халқаро академик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим учрашув бўлиб ўтди. Унда профессор Труонг Нгуен бошчилигидаги University оф California, Сан Диэгонинг Jacobs School оф Engineering вакиллари иштирок этди.
Мазкур олий таълим муассасаси АҚШдаги энг нуфузли университетлардан бири бўлиб, миллий рейтингларда TOP-5 таликка киради ҳамда жаҳон миқёсида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Шу жиҳатдан, ушбу учрашув AIFU’нинг глобал академик макондаги интеграцияси йўлида муҳим стратегик аҳамият касб этади.
Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликни тизимли ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди. Жумладан:
— талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви;
— қўшма таълим дастурларини жорий этиш;
— илмий-тадқиқот лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш;
— халқаро грант ва инновацион дастурларда ҳамкорлик.
‼️ Алоҳида эътибор муҳандислик, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар йўналишларида тажриба алмашувини кенгайтиришга қаратилди.
Профессор Труонг Нгуен — видео ва тасвирни қайта ишлаш, кам ресурс талаб қилувчи самарали технологиялар яратиш соҳасида халқаро миқёсда тан олинган етакчи олимлардан бири. Унинг илмий ишланмалари кўнгилочар технологиялар, ақлли кузатув тизимлари ва юқори аниқликдаги ҳисоблаш тизимларида кенг қўлланилмоқда.
Мазкур учрашув AIFU’нинг халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, глобал илмий ҳамжамият билан интеграцияни чуқурлаштириш ҳамда талабалар учун халқаро даражадаги янги имкониятлар яратиш йўлидаги муҳим стратегик қадам сифатида баҳоланади.
☎️ Ахборот маркази: +998(78)5552121
Фотогалерея
Тегишли

AIFU ва Хиъан International University ўртасида янги таълим дастурлари муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Хиъан International University (XAIU) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда икки университет ўртасида 2+2 ва 1+2+1 форматидаги қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, талабалар алмашинувини…
1 дақиқа ўқиш

AIFUда 16 мамлакат вакилларини бирлаштирган ICTS 2026 халқаро конференцияси ўтказилди
26-сентябрь куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Оғзаки ва ёзма таржимашунослик бўйича 7-халқаро конференция — ICTS 2026 бўлиб ўтди. Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамда Силк Роад Глобал Институте ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда…
1 дақиқа ўқиш

Университат Autònoma де Barcelona (UAB) профессори Пилар Sánchez-Gijón ICTS 2026 бош маърузачиси
AI таржима қилаётган даврда мутахассис нимаси билан устун бўлади? Университат Autònoma де Barcelona (UAB) профессори Пилар Sánchez-Gijón — ICTS 2026 (7th International Conference он Translation Студиэс) бош маърузачиси! У 2001-йилдан бери таржима…
1 дақиқа ўқиш




