Университет ҳаёти
AIFU Математика Олимпиадаси
🔴2025 йил 21 декабрь куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети томонидан Республика бўйича юқори синф мактаб ўқувчилари ҳамда коллеж/лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган математика олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди. 🏆Биринчи…

🔴2025 йил 21 декабрь куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети томонидан Республика бўйича юқори синф мактаб ўқувчилари ҳамда коллеж/лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган математика олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
🏆Биринчи босқичда 56 ва ундан юқори балл тўплаган 157 та ўқувчи кейинги босқичга таклиф қилинган эди. Якуний босқичда 50 нафар ўқувчи ўз билимларини синаб кўриш учун етиб келишди. Синов натижаларига кўра қуйидаги 6 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди:
1-ўрин (3 000 000 сўм): Аннаев Муродуллоҳ Мансуралиевич — Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти академик лицейи;
1-ўрин (3 000 000 сўм): Мамажонов Азизбек Раҳмонали ўғли — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг Гулистон филиали;
2-ўрин (2 500 000 сўм): Сапарбаэв Султанбек Шимбергенович — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг Нукус филиали;
2-ўрин (2 500 000 сўм): Очилов Сиёвуш Шоназарович — Бухоро вилояти Қоракўл туман IMI;
2-ўрин (2 500 000 сўм): Раҳмонқулов Достонбек Шерзод ўғли — Сирдарё вилояти Янгиер IM;
3-ўрин (1 500 000 сўм): Жўрақулов Шерзоджон Алишер ўғли — Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек мактаби.
2-босқич умумий натижалар: бу ерда
Жавоблар ва баҳолаш мезони: бу ерда
Пул мукофотларидан ташқари, Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига қуйидаги тартибда грант асосида ўқиш имкониятига эга бўлишди:
1-ўрин — 100% грант
2-ўрин — 50% грант
3-ўрин — 30% грант
Барча ғолиб ўқувчиларни табриклаймиз.
Фотогалерея
Тегишли

AIFU магистранти бўлинг — Хитойга бепул саёҳат қилинг ва халқаро малака оширинг!
Сиз магистратурада ўқиб, Хитойга бепул бориш, дунёга машҳур масканларни кўриш ва бир вақтнинг ўзида халқаро малака ошириш дастурида иштирок этишни хоҳлайсизми? 🎒 Аниқ ва ижтимоий фанлар университети магистратурасининг Лингвистика (хитой тили)…
1 дақиқа ўқиш

Келажак қураётган авлодга — Ёшлар куни муборак!
🎉 30-июнь — Ёшлар куни муборак! Келажакни орзу қиладиган эмас, уни бугундан бунёд этадиган авлод — бу ёшлардир. 💙 Ҳар бир ғоя — имконият, Ҳар бир қадам — муваффақият, Ҳар бир орзу — янги марралар сари йўл! Бугун илм олаётган, изланаётган,…
1 дақиқа ўқиш

🎓 Тарих мутахассислиги магистрантлари диссертация ҳимоясини муваффақиятли якунлади
16-июнь куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 70220301 – Тарих мутахассислиги бўйича магистрантлари диссертация ҳимоясини топширди. Ҳимоя Ўзбекистон тарихи давлат музейида, AIFU ва музей ҳамкорлигида ўтказилди. Магистрантлар ўз…
1 дақиқа ўқиш




