Илм-фан
Ўзбек ва ноғай халқларининг 49 та уруғи бир хил эканини билармидингиз?
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) қошидаги Олтойшунослик ва туркология маркази раҳбари, филология фанлари бойича фалсафа доктори (PhD) Анвар Бўронов ҳамда ТошДЎТАУ дотсенти, тарих фанлари бойича фалсафа доктори…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) қошидаги Олтойшунослик ва туркология маркази раҳбари, филология фанлари бойича фалсафа доктори (PhD) Анвар Бўронов ҳамда ТошДЎТАУ дотсенти, тарих фанлари бойича фалсафа доктори (PhD) Алишер Ёрқулов иштирокидаги янги суҳбат қардаш ноғай халқининг тарихи, тили ва ўзбек халқи билан муштарак илдизларига багишланди.
Яқинда Қорачой-Черкесия Республикасининг Черкесск шаҳрида ўтказилган халқаро илмий конференсиядан қайтган олимлар суҳбат давомида жуда қизиқарли тарихий далилларни таҳлил қилдилар:
• 49 та умумий уруғ: ўзбеклардаги 92 та уруғ ва ноғайлардаги 73 та уруғ ўзаро солиштирилганда, уларнинг 49 таси — Найман, Қипчоқ, Қўñғирот, Қатоғон ва башқалар — айнан бир хил экани маълум бўлади. Ҳатто ноғайлар орасида “Ўзбек” уруғи ҳам мавжуд.
• Мовароуннаҳр ва Бухоро излари: Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманидаги “Ноғай ота” тепалиги ҳамда ноғайлар орасида ҳанузгача “Бухор бўрк” деб аталадиган қоракўл баш кийимлари бунга мисол бўла олади.
• Таржимонсиз мулоқот ва миллий ўзлик: қабр ташларига ойилган қадимий уруғ тамғалари, “Ноғай дависи” (“Ноғай овози”) газетаси ва уруғ номлари сақланиб қолган фамилиялар халқлар ўртасидаги муштаракликни кўрсатади.
• Тарихий бағрикенглик: ноғай фолклорида Тўхтамишхон ва Эдигей билан бир қаторда Соҳибқирон Амир Темурга багишланган “Амир Темир Кўрагон” достони ҳам эъзозланади.
• Улкан Ноғай ўрдасининг тақдири: Ғарбий Сибирдан Қримгача чўзилган давлатчилик тарихи ҳамда ноғай халқининг бугунги ҳудудий тарқоқлиги сабаблари ҳақида ҳам суҳбат давомида батафсил сўз юритилди.
Тўлиқ суҳбатни YouTube каналимизда томоша қилинг:
https://www.youtube.com/watch?v=iGvA8ZXOua4
Тегишли

AIFU устози Анвар Бўроновнинг ижтимоий-таҳлилий мақолалари Oyina.uz порталида
Нега тўйларимиз тобора дабдабали бўлиб бормоқда? Бугун олим бўлиш нимани англатади? Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Алтаистика ва туркология маркази раҳбари, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Анвар…
1 дақиқа ўқиш

“Устоз”: академик Азимбой Саъдуллаев ҳақида ҳужжатли филм
"Бирорта ўқувчим теорема исбот қилса, ўша куни мен учун байрам" Бу сўзлар академик Азимбой Саъдуллаевга тегишли Айни дақиқаларда Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида унинг номидаги Халқаро математика олимпиадаси — SIMO…
1 дақиқа ўқиш

Корпоратив бошқарув бўйича илмий семинар
Университетимизда “Иқтисодиёт” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва магистрантлар учун “Ўзбекистонда корпоратив бошқарувнинг амалий жиҳатлари ва қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар” мавзусида илмий семинар бўлиб ўтди.
1 дақиқа ўқиш
