Илм-фан
“Устоз”: академик Азимбой Саъдуллаев ҳақида ҳужжатли филм
"Бирорта ўқувчим теорема исбот қилса, ўша куни мен учун байрам" Бу сўзлар академик Азимбой Саъдуллаевга тегишли Айни дақиқаларда Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида унинг номидаги Халқаро математика олимпиадаси — SIMO…

"Бирорта ўқувчим теорема исбот қилса, ўша куни мен учун байрам"
Бу сўзлар академик Азимбой Саъдуллаевга тегишли
14-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида унинг номидаги Халқаро математика олимпиадаси — SIMO 2026 очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросим учун “Устоз” ҳужжатли филми тайёрланди.
Хоразмнинг Шовот туманидаги Манақ қишлоғида туғилган Азимбой Саъдуллаев Тошкент ва Москвада ўқиди, математикадаги янги йўналиш — комплекс потенсиаллар назариясига асос солганлардан бири бўлди. Ватанига қайтгач, Урганч давлат университетининг биринчи ректори ва қайта тикланган Хоразм Маъмун академиясининг биринчи раиси сифатида ишлади. Умрининг охиригача дарс берди, жумладан университетимизда ҳам.
Филмда унинг ўз овози ва шогирди Тоҳир Тўйчиевнинг хотиралари бор. Архив кадрлари "Ёшлар" телерадиоканалининг "Зиё дарғалари" кўрсатувидан олинди.
"Ҳозирги беш йил қирқ йил, эллик йилга хизмат қилади", — деган эди у талабаларга.
14–15-ноябр кунлари шу сўзлар айтилган аудиторияларда 40 та олий таълим муассасасидан рўйхатдан ўтган 541 нафар талаба беллашди.
Тегишли

AIFU устози Анвар Бўроновнинг ижтимоий-таҳлилий мақолалари Oyina.uz порталида
Нега тўйларимиз тобора дабдабали бўлиб бормоқда? Бугун олим бўлиш нимани англатади? Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Алтаистика ва туркология маркази раҳбари, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Анвар…
1 дақиқа ўқиш

Ўзбек ва ноғай халқларининг 49 та уруғи бир хил эканини билармидингиз?
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) қошидаги Олтойшунослик ва туркология маркази раҳбари, филология фанлари бойича фалсафа доктори (PhD) Анвар Бўронов ҳамда ТошДЎТАУ дотсенти, тарих фанлари бойича фалсафа доктори…
1 дақиқа ўқиш

Корпоратив бошқарув бўйича илмий семинар
Университетимизда “Иқтисодиёт” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва магистрантлар учун “Ўзбекистонда корпоратив бошқарувнинг амалий жиҳатлари ва қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар” мавзусида илмий семинар бўлиб ўтди.
1 дақиқа ўқиш
